Нурсултон Назарбоев Бирлашган Араб амирликларига расмий ташрифи уюштирди.

У Абу-Дабида валиаҳд шаҳзодаси, БАА олий қўмондони ўринбосари шайх Муҳаммад бин Зайд ал-Нахаён ҳамда бошқа давлат арбоблари билан учрашди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланган.

Ушбу сиёсатчининг 2017 йилдаги илк хорижий ташрифи давомида 16 январь куни «Келажак энергияси» Х халқаро саммитида иштирок этиш ҳам кўзда тутилган.

Учрашувлар чоғида қатор ҳужжатлар, жумладан, консуллик масалалари, молия, туризм, транспорт соҳаларида меморандумлар имзоланиши режалаштирилган.

Маълумот учун, 2005–2016 йилларда БААнинг Қозоғистон иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми салкам 2 миллиард долларни ташкил этганди.