17 ёшли швециялик ҳужумчи, айни вақтда АИК клуби ҳужумчиси ҳисобланадиган, скаутлар томонидан «янги Златан» сифатида қаралаётган Александер Исак кейинги ҳафтада «Реал» билан шартнома тузади.

AS маълумотига кўра, ёш футболчининг вакиллари 18 январь куни келишувни имзолаш учун Мадридга йўл олади. «Реал» футболчини ҳозир сафга қўшиб олиши мумкин, аммо ФИФА томонидан қўлланган санкциялар туфаайли уни фақат ёзда қайдномага кирита олади.

АИК жамоаси ўз тарбияланувчиси учун қанча маблағ сўраётгани маълум эмас. 

Швеция терма жамоасида Исак икки марта майдонга тушди ва иккинчи ўйинда гол урди. Бу орқали у терма жамоа тарихида гол урган энг ёш футболчига айланди.

Ибраҳимович ўзининг собиқ жамоаларига «янги Златан»ни сотиб олишни тавсия қилди