Саудия Арабистони олий муфтийси шайҳ Абдулазиз ибн Абдуллоҳ аш-Шайҳ кинотеатрларда фильмлар томоша қилиш ва қўшиқчиларнинг одамлар олдида қўшиқ айтишини "ахлоқсизлик" деб атади.

Муфтий "Ал-Мажид" телеканалидаги кўрсатув давомида қиролликда қўшиқчиларга омма олдида чиқишга лицензиялар берилиши ва кинотеатрларнинг роли ҳақидаги мунозарага изоҳ бериб, қўшиқ кечаларида ва кинотеатрларда "ҳеч қандай яхши нарса йўқлигини, улар маънавий бузуқликка олиб келиши, қадриятларга хуруж қилиши ва жинсларнинг аралашиб кетишига йўл беришини" айтди.

"Қўшиқ кечалари ва кинотеатрлар – маънавий бузуқлик эканини биламиз", деб айтди муфтий. Унинг айтишича, кинотеатрларда "маданиятни ўзгартириш мақсадида хориждан олиб келинган бемаъни, порнографик, ахлоқсиз фильмлар намойиш қилинади".

Айни вақтда Саудия Арабистони жамиятида қиролликда амал қилинадиган ультраконсерватив диний қадриятлар, жумладан жинслар ажратилиши тамойилидан воз кечиш тарафдорларига ажралиш кузатилмоқда.