Таиланднинг жанубий вилоятларида 2 ҳафтадан буён давом этаётган кучли ёмғирлар туфайли юзага келган сув тошқинлари 40 кишини ҳаётдан олиб кетди.

Bangkok Post хабарига кўра, жанубий ҳудудларда ёмғир кучайгандан кучаймоқда.

Табиий офат оқибатида 20та давлат ташкилоти биноси, 135 йўл ва 191 кўприк зарарланган.

Сув тошқинлари талофат етказаётган 10та вилоятда миллионга яқин киши истиқомат қилади.