АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп штабида бўлғуси президент Россия президенти Владимир Путин билан Рейкьявикда учрашиши мумкинлиги ҳақидаги хабар инкор қилинди. Бу ҳақда Трампнинг расмий вакили маълум қилган. 

Таъкидланишича, Трамп атрофидан бўлган амалдор бу хабарни "100 фоизлик ёлғон" деб атаган. 

Аввалроқ Британиянинг The Sunday Times нашри Трамп Путин билан Рейкьявикда учрашиши мумкинлигини маълум қилганди.