Туркия курдларнинг Остонада ўтказиладиган учрашувда иштирок этишига йўл қўймади

Жаҳон 15 Январь 2017 7514

Суриядаги "Демократик Федерация" (курд мухтор ҳудудининг бошқарув органи) ижроий қўмитаси Сурия шимолидаги курдлар вакилларининг Остонадаги тинчлик конференциясида иштирок этмаслигини қоралади. Бу маълумот Фират ахборот агентлиги томонидан тарқатилди.

Қўмита баёнотида қайд этилишича, курдлар делегациясининг бу учрашувда бўлмаслиги "форум иши ижобий натижа" келтирмаслигига сабаб бўлади.

"Демократик федерация" ҳамраиси Фауза Юсуфнинг айтишича, "Сурия демократик кучлари" қуролли коалициясининг тинчлик музокараларидаги иштирокини Суриядаги вазиятдан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишни мақсад қилган Туркия томонидан тўсиб қўйилган.

Унинг сўзларига кўра, Анқара Сурия Араб Республикаси шимолида ўз таъсирини кенгайтиришга интилмоқда ва бу ҳудудда курдларнинг кучайишига йўл қўймоқчи эмас.

"Туркия позицияси Шимолий Сурия федерациясини тузишдан қайтара олмайди. Бу лойиҳа 2 ҳафта аввал Румейлендаги форумда қатнашган 165 нафар депутат томонидан қўллаб-қувватланди", дея қайд этган Юсуф.

Унинг фикрича, бу лойиҳа ҳудудда истиқомат қилувчи араблар, курдлар, оссурлар, туркманлар ва арманларнинг манфаатларини ифодалайди.

"Сурия демократик кучлари" асоси курд отрядларидан иборат бўлиб, бу ҳарбий бўлинмалар Хасекени ИШИДдан озод қилди ҳамда Ҳалаб шимолидаги Кобани ва Манбижни жангарилар эгаллаб олишига йўл қўймади.

"Террорчилар билан жанглардаги муваффақиятларни ҳисобга олган ҳолда СДИ бошқа ҳар қандай фракциядан кўра Остонадаги йиғилишда иштирок этишга ҳақли эди", дея қайд этган федерация ҳамраиси.

У курдларнинг партияси 2016 йилда Женева музокараларига чақирилмагани ва оқибатда бу музокаралар муваффақиятсизликка учраганини эслатиб ўтган.

Россия ва Туркия ташаббуси билан Суриядаги низоли томонлар ўртасидаги музокаралар 23 январь куни Остонада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Сурия президенти Башар Асад ҳам Остонада мухолифат билан музокаралар ўтказишга тайёрлигини айтган.

"Агар ҳақиқий Сурия мухолифати бўлса, яъни Саудия Арабистони, Франция ва Буюк Британия одамлари эмас, оддий сурияликлар бўлса, унда биз асосий масалаларни муҳокама қила оламиз", — деган Сурия президенти.

Учта давлат дипломатлари Сурия бўйича Остонадаги учрашувга тайёргарликни муҳокама қилишди

Россия Трамп маъмуриятини Сурия бўйича Остона музокараларига таклиф қилган

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34663 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73117 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10765 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137649 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 594 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2267 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1341 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 1669 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар