Шавкат Мирзиёев «Ўзнефтмаҳсулот» раисини мажлис жараёнида ишдан бўшатди

Ўзбекистон 15 Январь 2017 80911

Маълумки, 2017 йил 14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш давомида қўлга киритилган ютуқлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Йўл қўйилган хатолар ва камчиликлар, ташаббуссизлик учун айрим раҳбарлар уларни бартараф этиш ҳамда республика иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларни янада жадал ривожлантириш бўйича ўз зиммасига юклатилган вазифаларни самарали ижросини таъминлашда шахсан жавобгар эканликлари ҳақида огоҳлантирилдилар.

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев "Ўзнефтмаҳсулот" фаолиятидаги бир қатор камчиликлар хусусида ўз фикрини баён қилди. 

"Шундай катта ташкилот раҳбари 1 триллион қарзингиз бор, индамай юрибсиз, давлат пули-ку бу, агар бу бюджетга тушганда қанча пул бўларди? Нимага 5 йилдан бери бирорта янгилик йўқ? Шу боис Султоновни ишдан олиш тўғрисида таклиф эмас, қарор қабул қилинди", - деди давлатмиз раҳбари. 

Шунингдек Шавкат Мирзиёев "Ўзкимёсаноат" акциядорлик жамияти раиси Ибрагимов Нормат Саъдуллаевични ҳам ишдан олишни таклиф қилди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 53324 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 4787 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 10493 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20876 Ўзбекистон
Таклиф: ҳам харид, ҳам хайрия
АҚШ: Венесуэлада ҳокимият куч билан қўлга олинди
10:30 180 Жаҳон
Бундеслига. «Бавария» мавсумни ғалаба билан бошлади
10:20 128 Спорт
Ҳиндистон, Непал ва Бангладешдаги кучли тошқинлар 500 кишининг умрини олиб кетди 
10:10 531 Жаҳон
ФИФА мусобақасида илк марта аёл ҳакамлар ишлайди
10:00 586 Спорт
Съёмка вақтида ҳаёт билан видолашишига сал қолган 6 актёр
09:59 3600 Lifestyle
Кўпроқ янгиликлар