«Менга барибир»: Тошкентда инспектор кўз ўнгида пиёдани уриб кетай деган қоидабузар ҳайдовчининг ҳаракатига лоқайд қаради

Жамият 15 Январь 2017 48528

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими қизил чироқ ёниб турганида ҳам ҳаракатланишда давом этиб, пиёдани уриб кетишига бир бахя қолган ҳайдовчининг ҳаракатига лоқайдлик билан қаради. Бу вазият видеоёзуви YouTube порталига жойлаштирилган.

Бу вазиятда ортда келаётган ҳайдовчилардан бири томонидан олинган видеода кўриш мумкинки, Тошкент шаҳридаги «Минор» метро бекати олдидаги чорраҳада Nexia автомобили йўл ҳаракати қоидасини қўпол равишда бузиб ўтиб, яшил чироқ ёнганида пиёдалар йўлагини кесиб ўтишга киришган ёш қизчанинг устига юриб борган. 

Бу вазиятда ҳеч ким жабрланмаган, лекин барчаси ўта ёмон тус олиши ҳам мумкин эди, қоидабузар қарама-қарши йўналишдан юриб, олдинга чиқиб борганди.

Видеода яна бир жиҳатга эътибор бериш керакки, бу ҳодиса рўй берган нуқтада Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати инспектори кийимидаги ходим ҳам бор эди, у ҳам йўлакдан ўтаётганди. Лекин у қоидабузарнинг ҳаракатига ҳеч қандай муносабат билдирмаган ва йўлида давом этган. Видео муаллифи бу жараёнда ўзини тутиб тура олмаган, сигнал чақириб, инспектордан қоидабузарни тўхтатишни сўраган, аммо бу бефойда бўлган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар