Жанубий Корея прокуратураси Samsung компаниялари гуруҳига амалда раҳбарлик қилаётган вице-президенти Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш бўйича мамлакат судига сўров юборган. У мамлакат президентлигидан вақтинча четлаштирилган Пак Кин Хе атрофидаги кишиларнинг коррупциясига алоқадорликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Associated Press (AP) хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, прокуратура, шунингдек, собиқ соғлиқни сақлаш вазири ва Миллий пенсия жамғармаси (МПЖ) раиси Мун Хен Пхега нисбатан айблов эълон қилган. У 2016 йил декабрида қўлга олинган эди. Мун Кен Пхе Samsung компаниясининг икки шўъба корхонаси бирлашиши учун МПЖга босим ўтказганини тан олганди.

Samsung компаниялари гуруҳига амалда бошқариб келаётган вице-президент Ли Чжэ Ённи ҳибсга олиш масаласи, у 13 январда 22 соат мобайнида сўроқ қилинганидан сўнг, кун тартибга чиққани айтилганди. 

Ли Чжэ Ён Самсунг компаниясининг президенти, отаси Ли Гон Хи хасталиги сабабли, бир неча йиллардан буён унинг ваколатларини бажариб келади. Тергов тахминига кўра, Ли Чжэ Ён республика президенти Пак Кин Хенинг яқин дугонаси Чхве Сун Силга молиявий кўмак бериш масаласи бўйича шахсан қарор чиқарган.