Япониянинг турли туманларида ушбу мавсумдаги энг кучли қор ёғиши сабабли рўй берган ҳодисалар 7 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳақда "Иомиури" газетаси ёзмоқда. 

Қурбон бўлганларнинг аксарияти йўл-транспорт ҳодисаларида ҳалок бўлган. Кекса деҳқон эса иссиқхонаси вайроналари остида қолиб кетган. Бир неча киши уйларининг томини қордан тозалаш чоғида қулаб тушиб, ҳалок бўлган. 

Хиого префектурасидаги қор уюмлари сабабли, 50га яқин оила истиқомат қиладиган қўрғон ташқи дунёдан узилиб қолган. Уларга полиция вертолётлари ёрдамга юборилган. 

Умуман, 15 январда издан чиққан Япония транспорт ҳаракати тикланган. Кучли шамол туфайли 5 авиапарвоз бекор қилинган, холос. Тезюрар поездлар ҳаракати ҳам қайта бошланган. 

Маҳаллий ҳокимият органларининг маълум қилишича, 15 январда Япония шимолининг айрим минтақаларида бир кунда 25 см қор ёққан.