16 январь эрталаб Қирғизистон пойтахти Бишкек яқинида фалокатга учраган юк самолёти Turkish Airlines авиакомпаниясига ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу ҳақда Туркиянинг Россиядаги элчиси Ўрхан Газигил айтди.

"Олган маълумотларимизга кўра, Бишкек яқинида қулаган юк ташувчи самолёт "Туркия ҳаво йўллари"га тегишли эмас. У хусусий турк компанияларидан бирига тегишли бўлган", деб айтган Газигил.

Boeing 747-400 самолёти Бишкекдаги "Манас" халқаро аэропортининг учиш-қўниш полосасидан 1,5 км узоқликда фалокатга учраган. Самолёт аэропорт яқинидаги қишлоқ устига тушган. Бунинг оқибатида 32 та уй вайрон бўлган. Самолёт Гонконг-Бишкек-Истанбул рейси бўйича парвозни амалга ошираётган бўлган. Самолёт экипажи 5 кишидан иборат бўлган. 

Охирги маълумотларга кўра, фожиа оқибатида 37 киши ҳалок бўлган. Баъзи манбаларга кўра, самолёт MyCargo Airlines компаниясига тегишли бўлган. 

БИШКЕКДА САМОЛЁТ ҚУЛАШИ >>>