Бразилиядаги қамоқхоналардан бирида юз берган исёнда 30га яқин маҳбус ҳалок бўлди

Жамият 16 Январь 2017 3911
Фото: Reuters

Бразилия қамоқхоналаридан бирида содир этилган кенг қамровли исён 26 кишининг умрига зомин бўлди. Риу-Гранди-ду-Норти штати хавфсизлик вазирлиги шу ҳақда сўнгги маълумотларни тақдим этган.

"Умумий ҳисобда 26 киши ўлган. Аввалроқ, 27 киши дейилган эди, чунки айрим жасад қолдиқлари топилгани сабабли, санашда хато қилинган", - дея изоҳ берган вазирлик раҳбари Кайу Безерра матбуот анжуманида.

Унинг сўзларига кўра, яна 9 киши тан жароҳати олган. Дастлабки маълумотларга кўра, "Алкасус" қамоқхонасидаги тартибсизликлар 14 соатдан ортиқроқ давом этган. У  "Пойтахтнинг биринчи қўмондонлиги" жиноий гуруҳи томонидан ташкил этилган. Шу билан бирга, ҳодиса рўй берган вақтда, 620 ўринга мўлжалланган қамоқхонада 1200 нафарга яқин маҳбус сақлангани ошкор бўлган. 

Таъкидлаш жоизки, 2017 йил бошидан Бразилия қамоқхоналари исён кўтармоқда. 1 январь куни Манаус шаҳридаги ахлоқ тузатиш идорасида мамлакат тарихидаги энг кенг қамровли тартибсизликлар бўлиб ўтди. Душманона кайфиятдаги жиноий гуруҳларнинг ўзаро тўқнашуви 56 кишининг умрига зомин бўлган. 

6 январь куни Рорайма штатидаги қамоқхонада 33 нафар маҳбуснинг жасади топилди. Айрим тахминларга кўра, улар - "Қизил қўмондонлик" ва "Пойтахтнинг биринчи қўмондонлиги" гуруҳлари ўртасидаги зиддият қурбони бўлишган.

Бундан ташқари, 15 январь куни 20 нафардан ортиқ киши Парана штатидаги қамоқхона деворини портлатган ва қамоқдан қочишган. Уларнинг икки нафари полициячилар томонидан отиб ташланган. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47796 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7810 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18919 Ўзбекистон
Тошкентда Осиё-Океания кураш конфедерациясининг 1-конгресси бўлиб ўтади
19:45 12 Спорт
Фавқулодда вазиятлар ҳақида хабар бериш тизими модернизация қилинади
Шавкат Мирзиёев: Ўқувчилар бир хил форма кийиши керак
19:35 241 Жамият
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
19:30 212 Жамият
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:15 1078 Жаҳон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
Кўпроқ янгиликлар