Спорт тадқиқотлари маркази - CIES Football Observatory дунёнинг энг қиммат трансфер нархлари белгилаб қўйилган 100 футболчисидан тузилган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, айни вақтда дунёнинг энг қиммат футболчиси деб «Барселона» футболчиси Неймар қайд этилган (246,8 млн евро), иккинчи ўринда унинг жамоадоши Лионель Месси (170,5 млн) учликни «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси, шу йилнинг ёзида 105 млн евро эвазига «Ювентус»дан сотиб олинган Поль Погба якунлаган. Унинг шартномасида бадал пули сифатида 155,3 млн евро белгилаб қўйилган.

Энг қиммат дарвозабон – Ян Облак («Атлетико», 59,8 млн), энг қиммат марказий ҳимоячи – Рафаэль Варан («Реал», 64 млн) ҳамда энг қиммат қанот ҳимоячиси – Эктор Бельерин («Арсенал», 70,3 млн) экани аниқланган.

Топ-10:
1. Неймар («Барселона») – 246,8 миллион евро
2. Месси («Барселона») – 170,5
3. Поль Погба («Манчестер Юнайтед») – 155,3
4. Антуан Гризманн («Атлетико») – 150,4
5. Луис Суарес («Барселона») – 145,2
6. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») – 139,2
7. Криштиану Роналду («Реал») – 126,5
8. Пауло Дибала («Ювентус») – 113,8
9. Деле Алли («Тоттенҳэм») – 110,5
10. Эден Азар («Челси») – 101,5