Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг виртуал қабулхонаси ўз ишини бошлади. 

Эндиликда фуқаролар ўзларини қизиқтирган масалалар ёки муаммолар юзасидан ариза, шикоят ва таклифларини мурожаат сифатида вилоят ҳокимининг murojaat.ferghana.uz электрон манзилига юборишлари ёки “1088” қисқа телефон рақами орқали етказишлари мумкин

Маълумки, шу кунгача вилоят ҳокими ишонч телефони ҳамда сайёр қабуллари орқали аҳолининг мурожаатларини жойида ўрганиб, ҳал этаётгани ҳақида ахборотлар берилганди. 

Виртуал қабулхонанинг ташкил этилиши эса замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда мурожаат этишдаги имкониятлар кўламини янада кенгайтирди. 

Шунингдек, ушбу виртуал қабулхона саҳифасига вилоятнинг барча шаҳар-туман ҳокимликлари манзиллари ва ишонч телефонлари ҳақидаги ахборотлар ҳам жойлаштирилган. Виртуал қабулхонага юборилган мурожаатларнинг қандай ҳал этилганлиги ҳақида веб сайт орқали хабардор бўлиш мумкин.