Францияда даромад солиғи 20 фоизгача камайтирилди

Иқтисодиёт 16 Январь 2017 2450

Францияда жисмоний шахслар даромадлари солиғининг 20 фоизгача камайиши ҳақидаги тузатма кучга кирди, деб айтилган Франция иқтисодиёт вазирлиги ҳужжатларида.
 
Даромад солиғининг камайтирилиши ойлик даромади киши бошига 1,7 минг евродан ошмайдиган 5 млн французга тааллуқли бўлади. 

Иқтисодиёт вазирлигининг таъкидлашича, жисмоний шахслар даромадлари солиқлари 1 млрд еврогача камаяди, ҳар ойлик солиқ эса ўртача 200 еврони ташкил қилади. 

2016 йил сентябрда Франция ҳукумати президент сайловлари арафасида жисмоний ва юридик шахсларга солинадиган солиқларни камайтиришга ваъда берганди.

Кўпроқ янгиликлар