GM Uzbekistan Россияда 1,8 мингдан ортиқ Ravon автомобилларини сотди

Иқтисодиёт 16 Январь 2017 9796

GM Uzbekistan акционерлик компанияси 2016 йил июлидан декабрь ойига қадар Россияда 1811 дона Ravon автомобилини сотишга муваффақ бўлган. Бу ҳақда Европа бизнеси ассоциацияси автомобиль ишлаб чиқарувчилар қўмитаси ҳисоботида сўз юритилган. 

Қайд этилишича, компания дилерлари 2016 йил декабрь ойининг ўзида Ravon брендида етказиб берилган 799 дона автомобиль сотишга эришган. 

GM Uzbekistan АКнинг Россия автомобиль бозоридаги улуши 2016 йил якунига кўра, 0,1 фоизни ташкил этган, 2016 йил декабрь ойида бу рақам 0,3 фоиздан иборат бўлган. 

Умуман, 2016 йил январь-ноябрь ойлари натижасига биноан, GM Uzbekistan 27 ўринни эгаллаган. Компания томонидан ишлаб чиқарилаётган моделларнинг ҳеч бири энг яхши сотилаётган Топ-25 таликка кира олмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Россияда Ravon брендидаги автомобиллар савдоси 2016 йил июль ойида бошланган эди. Бунгача, GM Uzbekistan маҳсулотларини Daewoo бренди остида РФга етказиб берган.

Кун янгиликлари
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 58925 Жамият
Олти йил фалажликда: фарғоналик она қисмати аслида қандай бўлган эди?
15:46 / 15.08.2017 67808 Жамият
Президентнинг тўйлар ҳақидаги сўзлари яна нотўғри талқин қилинди
15:15 / 15.08.2017 165856 Жамият
Тошкентдаги янги халқаро мактаб ва болалар боғчасига қабул эълон қилинди
11:17 / 15.08.2017 29041 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 35754 Lifestyle
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:41 77 Жаҳон
Фото: Тошкентда Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди
Филиппинда оғуфурушларга қарши рейдлар давомида 30 дан кўпроқ жиноятчи йўқ қилинди
20:05 288 Жаҳон
Владимир Кличко барча замонларнинг энг яхши боксчилари йигирматалигига кирди
19:55 1592 Спорт
Тожикистонлик мактаб ўқувчиларига ҳижоб ва соқол тақиқланди
19:50 1535 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар