Англия Премьер-лигасининг 21-турида "Манчестер Сити" меҳмонда "Эвертон"дан 4:0 ҳисобидаги йирик мағлубиятга учради.

Бу мағлубият "шаҳарликлар" бош мураббийи Хосеп Гвардиоланинг мураббийлик фаолиятидаги миллий чемпионатларда учраган энг йирик мағлубияти бўлди.

Бунгача Гвардиола бошчилигидаги "Бавария" ва "Манчестер Сити" мос равишда "Реал" ва "Барселона"га шундай ҳисобда ютқазган, бироқ бу Чемпионлар Лигаси доирасида юз берган.