Хитой янги қувват манбаларида ҳаракатланувчи автомобиллар ишлаб чиқаришни 4 мартага оширади

Технология 16 Январь 2017 4194

Хитой 2020 йилга келиб, янги энергияда ҳаракатланувчи автомобиллар (new energy vehicles, NEV) деб номланувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни 4 бараварга ошириб, йилига 2 млн донага етказишни режалаштирмоқда.

Синьхуа агентлигининг ёзишича, мазкур режалар хусусида ХХР саноат ва ахборот вазири Мяо Вэй маълум қилган. 2016 йилда Хитойда 517 минг дона NEV автомобиллари ишлаб чиқарилган. 

Мяо Вэйнинг қайд этишича, 2025 йилга бориб, Хитой автомобиль бозоридаги савдоларнинг 20 фоизи айнан шу каби транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. 

Янги энергия манбаларида ҳаракатланувчи машиналарга асосан электромобиллар, гибрид машиналар ҳамда ёнилғи элементида (масалан, водород асосидаги электрокимёвий қурилма) юрадиган автомобиллар киради. 

Декабрь ойи ўрталарида хабар қилинганидек, Хитойнинг 5та компанияси мамлакат ҳудудида NEV автомобилларини ишлаб чиқаришга тахминан 432 миллион доллар сармоя киритишни режалаштирган. Хитой ҳукумати, шунингдек, 2020 йилга келиб, мамлакатда энг йирик тадқиқотлар ва ишлаб чиқариш марказини барпо этишни режалаштирган. 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар