Хитой футбол ассоциацияси (CFA) мамлакатда тўп сурадиган легионерлар учун чекловни янада мураккаблаштирди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар тарқатган.

2017 йилдан бошлаб Хитой клублари учрашувларга уч нафардан ортиқ легионер футболчиларни майдонга тушира олмайди. Ўтган йили бу кўрсаткич тўрт нафарни ташкил қиларди. Рўйхатга эса беш футболчи киритилиши мумкин бўлган.

«Бу қарор Хитойда футболни ривожлантириш мақсадида амалга оширилди. Бу хитойлик маҳаллий футболчиларнинг, маҳаллий футболчиларнинг савиясини барқарор равишда ошишига кўмаклашади», — дейилган баёнотда.

Шунингдек, клублар таркибдан 23 ёшгача бўлган хитойлик футболчини тушириш ҳам шарт қилиб қўйилган.

Хитой клублари улкан трансферларни камайтиришига олиб келадиган қоида жорий қилинди