Хорватия электрокари Bugatti Veyron билан пойгада ютиб чиқди

Технология 16 Январь 2017 6170

Wilton Classic & Supercar ташкилоти Bugatti Veyron ва Хорватиянинг Rimac компанияси томонидан ишлаб чиқилган — 1088 от кучига эга Concept One электрокари ўртасида пойга уюштирди. Куч синашиш Rimac бош синовчи-ҳайдовчиси иштирокида бўлиб ўтган.

Одатдаги 402 метрлик (чорак миль) масофада Хорватия суперкари, гарчи финиш чизиғига яқинлашганда Veyron рақиби билан деярли тенглашган бўлса-да, Bugatti моделини ортда қолдирди. 

Сoncept One 4 та электромотор билан жиҳозланган. У 1850 кглик вазнда жойидан соатига 100 километр тезликка 2,8 сонияда эришади. Концептнинг энг юқори тезлиги соатига 305 кмни ташкил этади. 

Қайд этиш жоизки, Сoncept One билан оддий модификациядаги, 1001 от кучига эга, 8 литр ҳажмли W16 мотори ўрнатилган Bugatti Veyron куч синашган. У илк юзликка 2,5 сонияда чиқади, энг юқори тезлиги соатига 407 кмни ташкил этади. 

Бундан аввал, Хорватия электр суперкари Tesla Model S P90D хэтчбеки ва LaFerrari супергибриди билан бўлган пойгаларда ҳам рақибларини ортда қолдирган эди. Rimac фирмаси Concept One лойиҳаси билан 2009 йилдан шуғулланиб келади. Унинг илк концепти 2011 йилда намойиш қилинган эди. 

Компания 2016 йилда ўтказган тақдимотида, ушбу суперкардан, ҳар бири 800 минг евродан бўлган атиги саккиз нусха ишлаб чиқарилишини маълум қилган эди. 
 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46495 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7288 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18579 Ўзбекистон
Тошкент вилояти прокуратураси расмий сайти ишга туширилди
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
Кўпроқ янгиликлар