Истанбул полицияси тунги клубга ҳужум қилиш мақсади талончилик бўлгани бўйича гумон қила бошлади

Жаҳон 16 Январь 2017 8117

Туркия ҳукумати 2017 йилнинг 1 январида Истанбулдаги тунги клубга автомат билан қуролланган ҳолда ҳужум уюштиришда гумон қилинаётган ўзбекистонлик Абдулгапир Машариповнинг мақсади пул бўлгани эҳтимоли ҳақида гумон қила бошлади. Бу ҳақда Business Standard нашрида ёзилган.

Бундай тахмин юзага келишига сабаб террорчи яшаган Истанбулдаги квартирани тинтув қилиш вақтида 150 минг доллар топилган. Полициянинг гумонига кўра, у хавфсизлик чоралари кучайтирилгани туфайли пулларни олиб кета олмаган бўлиши мумкин.

Эндиликда тергов Машариповнинг ушбу жиноятни амалга ошириши бўйича ягона сабаб мавжуд бўлганидан шубҳа қилмоқда. Бундан ташқари, куч ишлатар тизимлар бу терактга махсус хизматларнинг аралашгани эҳтимолини текширмоқда.

Бундан олдинги хабарларда Истанбулда полиция террорчига алоқадорлигида гумон қилиб, 2 кишини қўлга олгани ҳақида айтилганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 34552 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 13398 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 88567 Ўзбекистон
Бир кунлик тўй бир умрлик азоб келтирмасин!
22:30 758 Жамият
Европа Лигаси гуруҳ босқичи иштирокчилари учун мукофот пуллари эълон қилинди
22:25 461 Спорт
Янги купюра нарх-навога ўз таъсирини ўтказадими?
Дайжест: Навбатдаги видеоселектор, Қозоғистон билан ҳарбий ҳамкорлик, ЙПХ ходимларига Honda ва куннинг бошқа муҳим хабарлари
22:15 764 Жаҳон
Суарес жароҳат туфайли 4 ҳафтага сафдан чиқди
22:10 682 Спорт
Президент видеоселекторда ички ишлар органлари вакиллари билан соҳа ислоҳотларини муҳокама қилди
Россия вакили биринчи марта телевидение орқали сурияликларга мурожаат қилди
21:55 2099 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар