Маҳсулотимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 2010 йилга нисбатан 176 тадан 138 тага камайган

Ўзбекистон 16 Январь 2017 8822

14 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди ва бир қатор соҳалардаги камчиликларга диққатни қаратди.

“Сиз ва Бош вазирнинг бошқа ўринбосарлари учун мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш 2017 йилда сўзсиз ҳал қилувчи фаолият йўналишига айланиши зарур”, - деди Ўзбекистон Президенти бош вазир ўринбосари Улуғбек Розукуловга юзланиб.

“Бу ўринда гап фақат экспорт ҳажмининг ўсиш кўрсаткичлари ҳақида бораётгани йўқ. Кун тартибида ўта жиддий масалалар турибди. Булар – мамлакатимизда яратилган технологияларнинг рақобатдошлигини таъминлаш, “ноу-хау” намуналарини яратиш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, яъни юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга оширишдир.

Бизда улкан резервлар бор. Лекин шунга қарамасдан, ўтган йили жами 1 миллиард 540 миллион долларлик прогноз кўрсаткичлари бажарилмай қолди. Шундан 570 миллион доллари Вазирлар Маҳкамаси комплексларига қарашли корхоналарга тўғри келади. 970 миллион доллар миқдоридаги кўрсаткичлар эса ҳудудлардаги хўжалик юритувчи субъектлар томонидан бажарилмаган. Бизнинг маҳсулотимиз экспорт қилинадиган мамлакатлар сони 2010 йилга нисбатан 176 тадан 138 тага камайган.

Айни вақтда машинасозлик комплекси, «Ўзфармсаноат» концерни ва «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарда импорт ҳажми экспорт ҳажмидан ўнлаб марта кўп.

«Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик жамияти ва «Ўзбекнефтгаз» компанияси тизимида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар ҳажми импорт миқдорига нисбатан 25-30 фоиздан ошмайди.

Нима сабабдан сиз ушбу муҳим вазифадан ўзини четга олаётган ва прогноз кўрсаткичи атиги 42 фоизни ташкил этган Тошкент шаҳри ҳокими Р.Усмонов ва туманлар ҳокимларининг шахсий жавобгарлигини белгилаш бўйича аниқ таклифлар киритмаяпсиз?

Ёки Ш.Абдураҳмонов, З.Рўзиев, Ш.Ғаниев каби тажрибали ҳокимлар раҳбарлик қилаётган Андижон, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида прогноз кўрсаткичлари атиги 65-85 фоиз бажарилганини қандай тушуниш мумкин?”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57012 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33051 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40895 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4982 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16820 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 702 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 941 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар