2017 йилда АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг 330 нафарга яқин денгиз пиёда аскарлари Норвегияда жойлаштирилади. Бу ҳақда NRK давлат телеканали хабар қилмоқда.

Америка ҳарбий денгизчиларининг бу мамлакатда бўлиши қўшма машғулотларда иштирок этиш ва Норвегия Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш билан чекланади. 

Ҳарбий денгизчилар 16 январда Норвегияга етиб келишади ва Тронхейм шаҳри яқинидаги Вернес ҳарбий базасида камида бир йил қолишади. 

Шу билан бирга, Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарова NRK телеканалига берган интервьюсида Америка денгиз пиёда қўшинларининг Норвегияга жойлаштирилишига фикрини билдирган. 

Унинг сўзларига кўра, расмий Москва бу борада ташвишланмайди, чунки РФ ва Норвегия ўртасида ҳеч қандай муаммо мавжуд эмас.