ОАВ: Ҳиндистонда педофил-жиноятчи 500га яқин қизга ҳужум қилганини тан олди

Жамият 16 Январь 2017 7543
фото: AFP

Ҳиндистон полицияси 13 йил мобайнида вояга етмаган қизларнинг номусига тегиб келган педофилни ушлашга муваффақ бўлди. Бу давр мобайнида 500га яқин вояга етмаган қиз унинг қурбони бўлган, деб ёзмоқда Times of India.

Жиноятчи 3 йил давом этган кенг қамровли қидирув амалиёти натижасида қўл олинган.  Полиция Деҳлидаги икки нафар қизнинг мурожаатидан сўнг, тергов ишларини бошлаган. Жабрдийдалар бир одамнинг ҳужумига учрагани тахмин қилинган. У қизларга янги либос олиб беришни ваъда қилган. 

Ташқи кузатув камераларидаги видеолар ўрганилгач, маҳаллий аҳоли ахборотлари жамлангач, терговчилар гумондор – 38 ёшли тикувчи Сунил Растоги изига тушишган. Декабрь-январь ойларида янги тажовузлар ҳақида хабарлар келиб тушган. Шундан сўнг, полиция информаторларининг маълумотларидан сўнг, Растоги Деҳлининг шарқий Кондли туманида қўлга олган. 

Растоги сўроқ чоғида 2004 йилдан бери 500 га яқин мактаб ўқувчисига ҳужум қилганини тан олган. Умуман, Растоги, 2,5 минг марта вояга етмаган қизларнинг номусига тегишга уринган. 

Айни вақтда полицияга кўра, гумонланувчи ақли заифга ўхшайди. Чунки, у қизил кўйлак ва жинси шим кийса, полиция уни ҳеч қачон ушлай олмайди, деб ўйлаганини айтган.

Кўпроқ янгиликлар