Президент бош вазирнинг икки ўринбосарига ҳайфсан берди

Ўзбекистон 16 Январь 2017 64162

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2016 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда республика ҳукуматининг 2017 йил учун иқтисодий ва ижтимоий дастури энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини белгилашга бағишланган кенгайтирилган мажлисида ҳукумат ишини танқид қилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси бошқаруви раиси - Экспорт салоҳиятини ва машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари комплексининг раҳбари Улуғбек Рўзуқуловга ҳайфсан берилди. 

«Сизга бўлган энг катта талаб  – бу экспортни ривожлантириш бўйича юзаки ишдир», - деди Президент. «Бош вазир ўринбосари кўпроқ ҳаракат қилиши керак, шундагина натижа бўлади».

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари комплекси раҳбари Ғуломжон Ибрагимов ҳам ҳайфсан олди.

«Агарда биз баландпарвоз сўзлар билан беркинишда давом этсак, эртага мамлакатнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз. Кейин эса кеч бўлади», - маълум қилди Президент. Унинг қўшимча қилишича, агарда қўйилган вазифалар бажарилмаса, «бизга бундай бош вазир ўринбосари керак эмас».

Бундан ташқари, «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси раҳбари Бахтиёр Султонов ҳам ўз ишида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан бўшатилди.

Шунингдек, «Ўзэлтехсаноат» компанияси раҳбари Эркин Иминов ҳам лавозимидан четлатилди. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, унинг фаолияти «давр талабларига жавоб бермайди».

Президент «Ўзкимёсаноат» раиси Нормат Ибрагимовни ҳам ўз вазифасидан озод этишни таклиф қилди. Мамлакат раҳбари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган фосфор ўғитларининг етарли даражада етказиб берилмаётгани ҳамда озлигидан, бундан ташқари, минерал ўғитлар нархининг кўп бора оширилишидан норози бўлди.

Шунингдек, бошқа бир қатор амалдорларнинг фаолияти жиддий танқид қилинди.

«Ҳаммамиз яхши тушунишимиз керак: ривожланишнинг амалдаги суръатлари билан биз ўз олдимизга қўйган юксак мақсадларга эриша олмаймиз», - дея таъкидлаб ўтди Президент.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар