"Барселона" ярим ҳимоячиси Херард Пикенинг рафиқаси, машҳур қўшиқчи Шакира турмуш ўртоғига Испанияда катта босим ўтказилаётгани сабабли унинг клубни тарк этишини истамоқда. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда

Нашр маълумотларига кўра, қўшиқчи футболчи билан Лондонга кўчиб ўтишни истамоқда. Бу ерда Пике аввал унга қизиқиш билдирган "Челси" ёки "Арсенал" сафида тўп суриши мумкин.

Пике ўз фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да бошлаган ва бу клуб учун 2004 йилдан 2008 йилгача тўп сурган, сўнгра "Барселона"га ўтган.