Samsung корпорацияси ўз-ўзидан портлаб кетиши мумкин бўлган Galaxy Note 7 смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатиш қарори сабабли 19 млрд доллар йўқотиши мумкин, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Нашр мутахассисларининг таъкидлашича, компания Galaxy Note 7 ишлаб чиқаришини тўхтатишдан 17 млрд доллар зиён кўради. Агар фойдаланувчилар барча сотиб олинган смартфонларни қайтаришса, унда улардан ҳар бирига бериладиган товон пули 850 долларни ташкил қилади. Шу сабабли Samsung яна 2,2 млрд доллар зарар кўради.

Нашр манбасининг таъкидлашича, корпорация ички тергови натижаларига кўра, смартфонларнинг алангаланиб кетишига аккумуляторлари сабаб бўлган. Тахмин қилинишича, Samsung расмий натижаларни 23 январда чоп этади.