Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси 23 январь куни Galaxy Note 7 смартфонлари ёниб кетиши билан боғлиқ суриштирув ишларига доир ҳисоботини эълон қилади. Бу ҳақда Yonhap янгиликлар агентлиги хабар қилган.

"Биз истеъмолчиларнинг ишончини қайта қозониш мақсадида, Galaxy Note 7 ёниб кетиши сабабларини аниқ кўрсатамиз ва навбатдаги чораларни маълум қиламиз", - дея компания вакили сўзларини келтиради агентлик. 

2016 йил сентябрь ойида Samsung компанияси Galaxy Note 7 телефонларини аккумуляторлардаги нуқсонлар туфайли оммавий равишда сотувдан қайтариб олган эди. Кейинроқ, ушбу моделдаги телефонлар ишлаб чиқарилиши бутунлай тўхтатилган ва савдодаги барча қурилмалар қайтариб олинганди.