Сербия агар серб халқига хавф солинадиган бўлса, Косовога ўз армиясини юборади. Сербия президенти Томислав Николич Косово ҳукумати "Косово – бу Сербия" деган ёзуви бор поездни ўтказишдан бош тортганига шундай изоҳ берди, деб хабар бермоқда Blic нашри.

"Агар серблар ўлдирилса, армия олиб кирилади. Нафақат армия, балки ҳаммамиз борамиз. Менинг ўзим биринчи бўлиб бораман, бу мен учун биринчи марта эмас", деб айтган Николич миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида.

У бундай вазиятдан қочишга ҳаракат қилишини, бироқ агар зарурат бўлса, армияни олиб кириш қарори учун жавобгарликни зиммасига олишга тайёрлигини айтди.