Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 6 январда "Экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводи қуриш" инвестиция лойиҳасини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади. 

Ўзбекистон Президенти "Ўзбекистон темир йўллари" АЖнинг Сирдарё шаҳридаги "Ўзтемирйўлмаштаъмир" унитар корхонаси вагон-ғилдирак устахоналари негизида экскаваторлар ва гусеницали техникани таъмирлаш заводини қуриш таклифини маъқуллади.

"Ўзбекистон темир йўллари" 29 млн долларлик бу инвестицион лойиҳани аввал Гулистон шаҳрида амалга оширмоқчи эди.