Швейцарияда роботлар учун махсус солиқ солиш таклиф қилинмоқда

Технология 16 Январь 2017 2609
Иллюстратив сурат

Роботлар инсонларни иш ўринларидан маҳрум қила бошлаган экан, "ақлли машиналар" эгалари, улар учун солиқ тўлашлари керак бўлади. Швейцария сунъий ақл лабораторияси директори, профессор Юрген Шмидхубер шундай ишонч билдирмоқда. 

"Қачонлардир, роботлар ҳозирда одамлар ишлаб чиқараётган нарсаларни ясайди. Улар, смартфонларни йиғади ва малина кабиларни теради", - деган олим SonntagsBlick газетасига берган интервьюсида. Бундай шароитда, инсонлар иқтисодиёт учун муҳим роль ўйнамайдиган "нафис касблар" билан шуғулланишга тўғри келади. У олим ва журналистлик касбларини ҳам айни шу сафга қўшган. 

Шу билан бирга, мамлакатдаги барча фуқароларга кафолатган моддий ёрдам – шартсиз асосий даромад (ШАД)ни тўлашга тўғри келади. Шунга кўра, Шмидхубер ишлаб чиқариш жааёнини роботлаштириш меҳнатга муносабатни ўзгартиради ҳамда янги солиқ солиш моделига олиб келади. 

"Робот эгалари, ишдан бўшаган жамият аъзоларининг эҳтиёжларини молиялаштириш учун солиқ тўлаши керак бўлади", - деб уқдирган профессор. Бу тартибга розилик билдирмаганлар, инсонларнинг машиналарга қарши исёнига сабаб бўлади, деб огоҳлантирган олим. 

Маълумки, 2016 йил июнь ойи бошларида Швейцария ШАДни жорий қилиш умуммиллий референдумга қўйилган эди. Бу ташаббусни сайловда иштирок этганларнинг 77 фоизи рад этди. Агар ушбу таклиф маъқулланганида, Альп конфедерациясининг ҳар бир катта ёшли фуқаросига ойига 2,5 минг франк (тахминан шунча доллар) ва ёш бола учун 625 франк бериш ғояси амалиётга татбиқ этилиши керак бўлар эди. 
 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар