Трамп: "НАТО эскирган ташкилот... ЕИдан эса бошқа мамлакатлар ҳам кетишига ишончим комил"

Жаҳон 16 Январь 2017 18851

Европа Иттифоқи мамлакатлари душанба куни АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг НАТО ва Brexit'га доир танбеҳларидан норози. Бу ҳақида Daily Sabah хабар берди

АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трампнинг  Европа газеталаридан бирида душанба куни чоп этилган интервьюсида НАТОни "эскирган" ташкилот, деб атади. Шунингдек у Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқишини тўғри қарор сифатида баҳолади. Бундан ташқари, Трамп Германия канцлери Ангела Меркелнинг қочқинлар оқимини мамлакатга киргазиш ҳақидаги "ҳалокатли" қарорини танқид қилди. 

"Мен анча олдин НАТОнинг муаммолари кўплигини айтгандим, - деди Трамп. - У кўп йиллар илгари ташкил этилгани учун ҳам эскирган".

Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер ЕИ ташқи ишлар вазирлари учрашувида нутқ сўзлаб, Трампнинг НАТО ҳақидаги фикрини адолатсиз деб атади ва  бу уларни "ҳайратга солгани"ни айтди. 

Унинг француз ҳамкасби Жан-Марк Айро "Бундай интервьюга энг яхши жавоб оддий - бу ҳам бўлса, европаликлар бирлашуви", деган фикрни билдирди.

Трамп НАТОдан ташқари Европа Иттифоқи мавзусига ҳам ўз фикрини баён этди. 

Маълумки, Буюк Британия июнь ойида Евроиттифоқ  таркибидан чиқиш учун овоз берди. "Ишончим комилки, бошқалар ҳам кетади...", - деди Трамп. 

Трамп Brexit охир-оқибат ижобий натижа беришини тахмин қилиб, Буюк Британия билан икки томонлама алоқа ўрнатишни сабрсизлик билан кутаётганини маълум қилди.  

Британия ташқи ишлар вазири Борис Жонсон буни жуда яхши янгилик сифатида қабул қилди. 

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар