АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп The Times нашрига интервью берди. Унинг айтишича, ҳозирда, у Россия президенти Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркелга ишонади. Бироқ, бу ҳолат узоқ чўзилмаслиги ҳам мумкин.

«Биринчидан, мен иккисига ҳам ишонаман, аммо кўрамиз, бу ишонч қанчалик давом этар экан», — деган республикачи. 

Кейин Трамп: «эҳтимол, бу умуман узоққа чўзилмас», - дея қўшимча қилган.

Аввалроқ, Дональд Трамп, агар Владимир Путинга ёқар экан, бу нуқсон эмас, балки устунлик эканини айтган эди. Ўз навбатида, Россия президентининг матбуот котиби  Дмитрий Песков Путин ва Трамп келишиб олишига умид билдирган эди.