Туриннинг “Ювентус” футбол клуби Италия чемпионатининг 20-тури доирасида “Фиорентина” клуби билан куч синашди. “Артемио Франки” стадионида кечган беллашув 2:1 ҳисобида мезбонлар фойдасига ҳал бўлди.

Ғолиб жамоа сафида Никола Калинич ва Милан Бадель ўз номини таблога ёздириб қўйган бўлса, туринликлар сафида Гонсало Игуаин битта тўп киритди. Шу тариқа, “Ювентус”нинг чемпионатдаги тўрт учрашувли ғалабали сериясига барҳам берилди.

“Ювентус” (45 очко) Италия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турган бўлса, “Фиорентина” (27) – еттинчи ўринда.