Ўзбекистон туроператорларига валюта қабул қилишга рухсат берилди

Ўзбекистон 16 Январь 2017 63211

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг 12.01.2017 йилдаги 1165-5-сон билан рўйхатдан ўтган қарори билан  “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани олиш қоидалари тўғрисидаги Низом”га ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.

Эндиликда нақд хорижий валютани Ўзбекистонда доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан меҳмонхоналар ва бошқа жойлардаги хизматлар учун тўлов сифатида қабул қилиниши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлар орқали хорижий шерикларнинг туристик хизматларига тўлов амалга оширилиши мумкин.

Бу ҳолатларда резидент ва норезидентлардан нақд хорижий валютани қабул қилиш корхона ва ташкилотларнинг махсус кассаларида, хориж валюта тушуми инкассацияси билан ўрнатилган тартибда амалга оширилади.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар