"Арсенал" клуби ва Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Месут Ўзил 2016 йил якунига кўра Германиянинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда Германия футбол иттифоқи матбуот хизмати маълум қилди.

Ўзил овоз берувчиларнинг 54,5 фоиз овозини йиғди ва 2-ўринни эгаллаган, терма жамоа бўйича шериги ва "Реал" ярим ҳимоячиси Тони Кроосни (33,9 фоиз) анча ортда қолдирди. Овоз беришда 3-ўринни "Кёльн" ҳимоячиси Йонас Хектор (4 фоиз) эгаллади.

28 ёшли футболчи ўз фаолиятида 5-маротаба Германиянинг энг яхши ўйинчиси деб тан олинди (2011, 2012, 2013, 2015, 2016 йиллар). Ўзил 2016 йилда бош муваффақиятларига "Арсенал" сафида эришди. 2015/16 йиллар мавсуми натижаларига кўра, Ўзил Англия Премьер-лигасининг энг яхши ассистенти (19 та голли пас) ва клубнинг энг яхши ўйинчиси бўлди.