АҚШда чоп этиладиган US News & World Report нашри 2017 йилда АҚШда энг истиқболли ҳисобланувчи касблар рейтингини эълон қилди. Ҳисоботни тузишда меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, иш ҳақи миқдори, ишдаги асаббузарлик ҳолатлари эҳтимоли ва иш ҳамда шахсий ҳаёт ўртасидаги мувозанатни сақлаш кабиларга эътибор қаратилган. Таъкидлаш жоизки, энг кўп маош тўланадиган Топ-20 рўйхатига IT (ахборот технологияси) билан боғлиқ биргина касб киритилган.

US News & World Report нашри рўйхатининг энг юқори 11 ўрнига тиббиёт соҳаси касблари муносиб кўрилган. Унинг биринчи ўрнида йиллик 187 минг АҚШ доллари миқдоридаги маош билан анестезиолог жой олган. Бу ойига 15 583 доллар деганидир.

Демак, танишамиз, Америкада 2017 йилда энг кўп маош бериладиган касблар Топ-20талиги (маошлар доллар ҳисобида):

1. Анестезиолог, 187 минг 
2. Жарроҳ, 187 минг
3. Юз-жағ жарроҳи, 187 минг 
4. Гинеколог, 187 минг 
5. Ортодонт, 187 минг 
6. Терапевт, 187 минг 
7. Психиатр, 187 минг 
8. Педиатр, 170 минг
9. Дантист, 153 минг 
10. Стоматолог-ортопед, 120 минг (Business Insider нашрига кўра, 161 минг).
11. Ҳамшира-анестезиолог, 157 минг
12. Нефть қазиб олувчи саноат муҳандиси, 130 минг 
13. АТ-менежери, 132 минг
14. Маркетинг менежери, 129 минг
15. Юрист, 116 минг
16. Ортопед, 119 минг 
17. Молиявий менежер, 118 минг
18. Савдо менежери, 114 минг
19. Амалий бизнес менежери, 97 минг (Business Insider бўйича 119 минг).
20. Фармацевт, 122 минг

US News & World Report нашри, шунингдек, технологик касблар Топ-10 лиги ҳамда уларга бериладиган маошларни ҳам ўқувчилари эътиборига ҳавола қилган( минг доллар ҳисобида):

1. Компьютер тизимлари таҳлилчиси, 86 минг
2. Ишлаб чиқарувчи, 98 минг
3. АТ-менежер, 131 минг
4. Веб саҳифа яратувчи, 65 минг
5. Компьютер тармоқлари архитектори, 100 минг
6. Маълумотлар базаси администратори, 82 минг 
7. Хавфсизлик тизими таҳлилчиси, 90 минг
8. Қўллаб-қувватлаш маркази мутахассиси, 62 минг
9. Тизим администратори, 78 минг
10. Дастурий таъминот ишлаб чиқувчи, 80 минг