Хитойнинг Хунань провинциясидаги банкда фаолият юритувчи ходим мижозлардан бирининг ҳисобига адашиб 1,2 миллиард юань (174 миллион доллар) ўтказди. Бу ҳақида Sohu портали хабар берди. 

Ҳодиса банкнинг Ванчэн уездидаги Rural Commercial Bank бўлимида юз берди. Маълум бўлишича, банк ходими сумма киритиладиган сатрга адашиб мижознинг банк ҳисоб рақамини киритган - 1212405269.

Шу тариқа, мижоз ҳисобига 1,212 миллиард юань ўтказилган. Бир неча соатдан кейин банк ходимлари хатога йўл қўйганликларини англаб етишди ва мижоздан яна бир бор бўлимга келишни сўрашди. Бунинг эвазига унга сигарета пачкаси ва пул мукофоти ҳадя қилинди, бироқ мукофот суммаси ҳақида маълумот берилмади.