Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳри яқинида Туркияга тегишли Boeing юк самолётининг ҳалокатга учраган жойидан иккинчи «қора қути» топилди. Бу ҳақда РИА «Новости» қирғиз ҳукумати матбуот хизматига асосан хабар берган.

«Boeing 747 самолётининг Дача-Суу қишлоғига қулаган жойда олиб борилган қидирув-қутқарув ишлари давомида иккинчи «қора қути» топилди», - дейилади хабарда.

Аввалроқ фалокатга учраган Boeing’нинг биринчи «қора қутиси» топилгани ҳақида хабар бергандик.