Буюк Британиянинг BP нефтгаз компанияси раҳбари Роберт Дадли жаҳон нефть бозоридаги яқин истиқболларга оид фикрини баён қилди. Унинг айтишича, 2017-2018 йилларда жаҳон нефть нархи бир баррелига 55–60 доллар атрофида бўлади, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги.

«Менимча, бу йил ва келаси йилда нефть нархи баррелига 55–60 доллар атрофида бўлади», — деган Дадли.

Март ойи учун бугунги фьючерс савдоларида Brent навли нефтнинг бир баррели 1,22 фоизга қимматлашиб, 56,54 долларга баҳоланган. WTI навли нефтнинг бир баррели февраль ойи фьючерси учун 1,39 фоизга қимматлашган ва 53,10 доллардан сотилган.