Daewoo ва Hyundai Толимаржон ИЭСни модернизация қилишни якунлади

Ўзбекистон 17 Январь 2017 19251
Фото: Uzbekenergo.uz

Жанубий Кореянинг Daewoo ва Hyundai компанияларидан иборат халқаро консорциум Қашқадарё вилояти Толимаржон ИЭСида жами қуввати 900 МВТ бўлган иккита буғ-газ қурилмасини ўрнатишни якунлаган. 

«Ўзбекэнерго» АЖ маълумотларига кўра, айни вақтда, амалга оширилган инвестиция лойиҳаси доирасида ИЭС электр энергияси ишлаб чиқармоқда. 

2013 йил мартида Daewoo ва Hyundai компаниялари халқаро тендер натижаларига кўра, «Ўзбекэнерго» АЖ билан Толимаржон ИЭСни модернизация қилиш бўйича 861 млн долларлик шартномани имзолаган эди.

Битим шартларига кўра, консорциум станцияда ҳар бири 450 МВТ бўлган иккита буғ-газ ускунасини ўрнатиши лозим эди. Лойиҳа доирасида қурилмаларни Япониянинг Mitsubishi Corporation корпорацияси етказиб берган. 

Умумий қиймати 1,28 млрд доллар бўлган лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 350 млн доллар, Япония халқаро ривожланиш агентлиги (JICA)нинг 300 млн доллар, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт фондининг 250 млн доллар миқдоридаги кредити ва «Ўзбекэнерго» АЖнинг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштирилди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 8285 Lifestyle
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 8992 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 9785 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 34949 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 51612 Жамият
ОАВ: АҚШ Хитой фирмаларининг активларини музлатиб қўймоқда
12:24 10 Жаҳон
Ҳиндистон Олий суди мусулмон эркакларнинг «талоқ» сўзидан фойдаланишига вақтинчалик тақиқ қўйди
12:13 236 Жамият
Остона жараёни доирасидаги Сурия бўйича янги учрашув Остонада ўтказилмайди
12:10 182 Жаҳон
Тошкент вилояти аграрчилари қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминланади
Ўзбекистонлик йигит АҚШдаги фильмлар танловида ғолиб бўлди
Кўпроқ янгиликлар