Буюк Британиянинг люкс автомобиллар ишлаб чиқарувчи Rolls-Royce компанияси коррупция можаросига барҳам бериш учун АҚШ, Буюк Британия ва Бразилия ҳукуматларига жарима тўлайди. Умумий ҳисобда 671 млн фунт стерлинг (817,2 млн доллар) тўланади, деб ёзади Financial Times нашри.

Аниқлик киритилишича, Rolls-Royce компанияси Қўшма Штатлар адлия вазирлигига 169,2 млн доллар, Бразилия федерал прокуратурасига 25,6 млн, Буюк Британия йирик фирибгарликка қарши кураш хизмати (Serious Fraud Office, SFO)га 497,3 млн фунт (605,7 млн доллар) жарима тўлайди.

Томонлар ушбу келишувга ойдинлик киритувчи битимни имзолашган. 

Британия коррупцияга қарши хизмати (SFO) 2012 йилда Rolls-Royce компаниясига нисбатан тергов ишларини бошлаган эди. Фирма Хитой ва Индонезияда коррупция аралашган келишувларни тузганликда айбланган эди. АҚШ адлия вазирлиги эса, 2014 йилда автомобиль ишлаб чиқарувчисига нисбатан иш очди. Ўша йили компания Бразилияда ҳам коррупцияда айблана бошланди.