GM АҚШга 1 миллиард доллар инвестиция киритади

Иқтисодиёт 17 Январь 2017 4955

General Motors яқин вақт ичида АҚШ ҳудудида ишловчи корхоналарини кенгайтиришга 1 миллиард доллар инвестиция киритиб, қўшимча мингта янги иш ўрни яратиши ҳақида маълум қилади. Бу ҳақда Bloomberg ўз номини ошкор этишни истамаган манбага асосан хабар берди. Унинг сўзларига кўра, корпорация томонидан бундай қарор Дональд Трамп томонидан босим ўтказилгач, қабул қилинган.

Инвестициялар ишлаб чиқаришни янада кенгайтиришга тегишли бўлиб, улар янги автомобиллар ишлаб чиқариш учун қайта жиҳозлаш бўйича режанинг бир қисмига айланади.

Аввалроқ GM Трампнинг Chevrolet Cruze ишлаб чиқаришни Мексикадан АҚШга кўчириш ҳақидаги буйруғини бажаришдан бош тортганди.

Трамп 15 январь куни Мексикада ишлаб чиқарилган ҳамда АҚШга олиб кириладиган автомобилларга 35 фоиз солиқ киритишга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, исталган компания учун заводини Қўшма Штатлар ҳудудида қуриш анча фойдали иш бўлар экан.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 44840 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15233 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95031 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 11 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 83 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1190 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1333 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 2865 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1839 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3175 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар