Хитой етакчиси Си Цзиньпин замонавий глобал иқтисодиётни "чиқиб бўлмайдиган" океанга қиёслади.

"Сизга ёқадими-йўқми, глобал иқтисодиёт сиз чиқа олмайдиган адоғи йўқ океандир", деб айтди Си Цзиньпин Давосдаги Бутунжаҳон иқтисодий форумида.  

У шу билан бирга Хитой глобаллашув жараёнлари океанида "сузишга ўрганиб олганини" айтди. Унинг айтишича, бунда унга иқтисодиётни ривожлантириш стратегиясининг тўғри танлангани ёрдам берган.

"Тарих бизга муаммолардан қўрқмаслик кераклигини ўргатган", деб қўшимча қилди Хитой раҳбари.