Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин ҳар йилги Жаҳон иқтисодий форуми ишини очиб берди. У Швейцариянинг Давосида 47-маротаба ўтказилмоқда.

Хитой раҳбари бу иқтисодий форумда биринчи марта қатнашмоқда.

Маълумот учун, Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми 17-20 январь кунлари бўлиб ўтади. У “Сезгир ва масъулиятли раҳбарият” мавзуси билан номланди. Ташкилотчилар тадбир рекорд даражадаги иштирокчи – ҳукумат, бизнес, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамиятининг тахминан 3 мингдан иборат вакилини бир жойга қамраб олишини кутмоқда.