2017 йил сентябрь ойида Хитойнинг Тяньцзин шаҳридаги заводда А330 сериясидаги биринчи йўловчи самолёти Airbus халқаро авиасозлик корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилади, деб ёзган Renming Ribao.

Аниқлик киритилишича, умуман корпорация, 2017 йилда Европа ташқарисида 3та А330 ишлаб чиқаришни режалаштирган.

Airbus корпорациясининг Тяньцзиндаги ишлаб чиқариш мажмуаси 2008 йилда ишлашни бошлаган. Ўтган давр мобайнида компания Хитойда 300га яқин А320 самолётларини йиғди. 2016 йилда у маҳаллий бозорга маҳсулот етказиб бериш бўйича рекорд қўйган. Тяньцзин заводида ишлаб чиқилган 51та самолёт Хитой авиакомпанияларига сотилган эди.