Хитойда интернетга қарам болаларни электрошок ёрдамида даволаш тақиқланади

Жамият 17 Январь 2017 3106
Фото: WSJ

Хитой ҳукумати ихтисослашган тиббий муассасаларга интернетга қарам болаларни даволашда электрошок қўллашни тақиқловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақида The New York Times хабар берди. 

Бундай ташаббусга 2016 йилнинг сентябрида Хитой жамоатчилигини эсанкиратиб қўйган фожиа сабаб бўлди. Шаньдун провинциясидаги клиникалардан бирида даволаш курсини олган қиз бошидан кечирган қийинчиликлари учун ўч олиш мақсадида ўз онасининг жонига қасд қилди. 

Электрошокер ва "бошқа жисмоний жазолар" билан даволашни тақиқловчи қонун лойиҳаси Хитой тиббиёт мутахассислари томонидан  қўллаб-қувватланди. Пекиндаги ҳарбий госпиталь қошидаги интернетга қарамликни даволовчи наркологик клиника директори Тао Раннинг сўзларига кўра, хитойлик ота-оналарнинг аксарияти электрошок билан даволашни деярли безиён, деб ҳисоблашади. Бироқ Ран баъзи болаларнинг тиббиёт муассасаларидан жиддий психологик жароҳат билан қайтишганига шахсан гувоҳ бўлган. 

"Улар мулоқотга киришмас эди, одамлар билан учрашишдан қўрқишарди ва уйдан чиққилари келмасди. Биргина "шифохона" ёки "шифокор" сўзининг ўзидан ваҳимага тушишарди", - деди Ран. 

Хитой соғлиқни сақлаш вазирлиги 2009 йилда интернетга қарам болаларни даволашда электрошок қўллашга қарши чиққанига қарамай, мазкур амалиёт бугунга қадар давом этиб келинаётган эди. Электрошокдан "инетренетга қарамлик" ташхиси қўйилган жами 6 мингдан зиёд бемор жабрланган.

Кўпроқ янгиликлар