Украина бош прокурори Юрий Луценко фейсбукда Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович 2014 йилда Россиядан Украинага қўшинлар олиб киришни сўраган ҳужжатнинг фотонусхасини чоп этди.  

Унинг айтишича, нусха БМТ котибияти томонидан Украинадаги доимий ваколатхона орқали тақдим қилинган.

Янукович ҳужжатни 2014 йил 1 мартда имзолаган.

Шунингдек, Януковичнинг бу аризаси бўйича Киевга Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркиннинг аризасига қўшилган барча расмий ҳужжатлар тақдим қилинди. 

Луценконинг таъкидлашича, барча олинган ҳужжатлар БМТ томонидан Россия берган расмий ҳужжатлар деб тан олинган.
 
"Ҳарбий прокуратура томонидан Януковичнинг давлатга хиёнат қилганининг рад этиб бўлмайдиган исботлари олинди", деб таъкидлаб ўтган Луценко.