Қирғизистон ФВВ авиафалокатда ҳалок бўлганлар жасадини мамлакат ҳудудларига етказиб беради

Жаҳон 17 Январь 2017 6408
фото: Reuters

Қирғизистон фавқулодда вазиятлар вазирлиги Бишкек яқинида Boeing юк самолётининг ҳалокатга учраган жойида қидирув-қутқарув ишларини яна тиклади. Бу ҳақда ТАСС маҳкама матбуот хизматига асосан хабар бермоқда.

"Қидирув тадбирлари 8.00 да бошланди, уларда тахминан 50 киши иштирок этмоқда, шунингдек, махсус техникалардан фойдаланилмоқда", - дея маълум қилишган матбуот хизматида. Фожиа жойидаги барча ишлар душанба куни кеч тушиши билан тўхтатилди. Республика ФВВ раҳбари Куботбек Бороновнинг маълум қилишича, вайроналар тагида ҳалок бўлганларнинг жасадлари қолган бўлиши мумкин. Лайнер қулаган ер “майда парчалардан” тозаланди, у ерда Boeing’нинг йирик бўлаклари қолди, холос.

Қирғизистонга бугун Халқаро авиация қўмитаси экспертлари келиши кутилмоқда. Уларга ҳалокат жойидан топилган қора қутилар таҳлил қилиш учун топширилади.

Мамлакат ФВВ ҳудудларга юк самолёти фалокатида ҳалок бўлганларнинг жасадларини етказиб бериш бўйича ишни бошлади. “Ҳалок бўлганларнинг жасадини етказиб бериш бўйича махсус техника ажратилди, уларнинг қариндошлари иссиқ овқат билан таъминланди ҳамда “Семетей” меҳмонхонасига вақтинчалик яшаш учун жойлаштирилди”, - дейилади хабарда.

ТАСС’нинг республика ФВВга асосан хабар қилишича, айни дамда 32 инсоннинг шахси аниқланган, улар орасида лайнернинг тўрт учувчиси ҳам бор. Фақатгина “бир неча жасад бўлаклари” кимга тегишли экани номаълумлигича қолмоқда.

Қирғизистонда бугун миллий мотам эълон қилинди. 

Маълумот учун, Туркияга тегишли самолёт Дача-Суу қўрғонига қулаб тушгани оқибатида 43 та ҳовли-жойдан 32 таси зарарланган ёки бутунлай вайрон бўлган. 31 киши ҳалок бўлган, 11 киши шифохоналарга етказилган. Аввалроқ 37 киши ҳалок бўлгани, улар орасига самолёт экипажининг 4 нафар аъзоси ҳам кириши маълум қилинганди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар