Лола Каримова-Тилляева навбатдаги хайрия тадбири ҳақида маълум қилди

Жамият 17 Январь 2017 20441

“Sen Yolg’iz Emassan” Фонди ҳамда Франциянинг “Умид ришталари” шифокорлар уюшмаси томонидан 10 –17 январь кунлари амалга оширилган навбатдаги хайрия тадбири доирасида юрак нуқсонлари билан туғилган 12та болага жарроҳлик операцияси амалга оширилиб, 45та бола тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бу ҳақда Фонд асосчиси Лола Каримова-Тилляева Facebook’даги саҳифасида маълум қилди.

“Мазкур акция ота-она қарамоғисиз қолган, кам таъминланган оиладан бўлган турли юрак нуқсонларига эга болаларга кардиожарроҳлик ёрдамини амалга ошириш мақсадида амалга ошириб келинмоқда.

Операцияларни франциялик шифокорлар ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги В.Воҳидов номидаги Республика жарроҳлик марказида амалга оширдилар. Ҳозирда, операциядан сўнг, болалар шифокорлар назорати остидалар.

Ушбу хайрия тадбири замонавий болалар кардиожаррохлиги ва кардиореанимация соҳасида франциялик ва ўзбекистонлик шифокорларнинг малака алмашинувига яхши имконият яратади. Франциялик шифокорлар диагностика, даволаш ва реанимация соҳаларидаги янги усулларни қўллаш борасида ўз билим ва малакалари билан ўртоқлашмоқдалар.

“Умид ришталари” уюшмаси шифокорлари мазкур хайрия тадбири доирасида Тошкентга 5-чи маротаба ташриф буюришлари. Аввал улар Ўзбекистонга 2015 йилнинг июль ва декабрида ҳамда 2016 йилнинг апрель ва сентябрь ойларида ташриф буюрган эдилар.

Ўтган йилнинг май ва ноябрь ойларида эса ўта оғир юрак нуқсонларига эга бўлган ўзбекистонлик болалар Фондимиз томонидан Франциянинг Нанте шаҳридаги педиатрия клиникасига юборилиб жарроҳлик амалиётидан ўтиб келган эдилар. Фондимиз ва француз уюшмаси ҳамкорлиги мобайнида жаъми 35 нафар ўзбекистонлик болага мураккаб жарроҳлик амалиётлари бажарилди.

“Sen Yolg'iz Emassan” Фондининг молиявий ёрдами билан 2016 йилнинг март ойида Республика жарроҳлик марказининг шифокорлари неонатал кардиожарроҳлик соҳасидаги билим ва малакаларини ошириш мақсадида Францияга юборилган эдилар.

Биз болажонларга тузалиб, ўз яқинлари ёнига тез орада соғ-саломат қайтишларини тилаб қоламиз.

Фондимизнинг “Умид ришталари” уюшмаси ва Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази билан ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари Ўзбекистонда болалар кардиожаррохлигини ривожлантиришга ва туғма юрак нуқсонларига эга бўлган кўпгина болажонларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ўз ҳиссасини қўшади деб умид қиламан”, - деб ёзган Лола Каримова-Тилляева.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35492 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74568 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11212 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139790 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 115 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 218 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1375 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 713 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 734 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар